Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:09 / 12.05.2018
16805
1 дақиқада ўқилади
Фарғона вилоятида кўкнор ва наша етиштирган шахс аниқланди
Иллюстратив фото/median.az
4 май куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида вилоят ИИБ ходимлари томонидан тадбирлар ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада М.С. уйи томорқасининг 7 кв.м майдонида кўкнор ва шунча майдонда наша гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланган.
Унинг уйи омборхонасида эса 1 кг. 146 гр. марихуана ва 179 гр. кўкнор гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш