Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube’да фойдаланувчиларга танаффус қилишни эслатувчи функция жорий қилинди
YouTube’да фойдаланувчиларга видеороликларни томоша қилиш вақтида танаффус қилиб олишни эслатувчи функция жорий қилинди. “Менга томошадан дам олишни эслатиш” деб номланган бу функция YouTube’нинг Android ва iOS учун янги версияларида жорий қилинган.
Дастур 15, 30, 60, 90 ва 180 дақиқадан кейин видеони томоша қилишдан дам олиш лозимлигини эслатиши мумкин. Белгиланган вақтдан кейин видео тўхтайди, сўнгра фойдаланувчи огоҳлантиришни ўтказиб юбориб, намойишни давом эттириши мумкин. Таймер видеодаги паузалар ва дастур ёпилишини ҳам ҳисобга олади.
Бошланғич ҳолатда бу функция ўчирилган бўлади.

Мавзуга оид
00:15 / 14.06.2026
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026