Fox «Махфий материаллар» сериалини ёпмоқда
Fox телеканали «Махфий материаллар» фантастик сериалини 11та мавсумдан сўнг ёпмоқда. Бу ҳақда Entertainment Weekly хабар берди.
Канал ўзининг 2018-19 йилларга мўлжалланган режаларини эълон қилди, ҳамда у ерда «Махфий материаллар» йўқ.
Fox Television бошқарувчиси ва раиси Гэри Ньюманнинг аниқлик киритишича, ҳозирги пайтда телешоунинг ўн иккинчи эпизодини суратга олиш бўйича режалар йўқ.
ФҚБ махсус агентлари Фокс Малдер ва Дана Скалли ҳамда уларнинг паранормал ҳодисалар билан тўқнашувлари ҳақидаги сериалнинг ўн биринчи мавсуми телеканалда шу йили эфирга узатилди, бироқ янги «Махфий материаллар»нинг рейтинглари жуда паст бўлди. Кейинчалик сериалда биринчи мавсумдан бери Дэвид Духовни билан бирга роль ижро этиб келган Жиллиан Андерсон лойиҳада бошқа суратга тушмаслиги ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
15:33 / 17.08.2024
Сериал учун рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган шахс ушланди
16:41 / 22.12.2023
Тошкент вилоятида Cinema Park эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
10:26 / 01.12.2023
Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари қандай тарқатилади? «Фирибгарлар» ижодкорларидан янги сериал
08:44 / 29.10.2023