Месси - Европанинг энг самарали футболчиси, Роналду 16-ўринда
CIES Football Observatory статистика компанияси Европанинг кучли 5та лигаси футболчилари ўйинининг самарадорлиги ва сифати бўйича рейтингни эълон қилди.
Унга камида 20та ўйин (1800 дақиқа) ўтказган футболчилар кирди. Германия чемпионати учун пастроқ марра - 16та ўйин (1440 дақиқа) белгиланди. Натижада жароҳати туфайли 1797 дақиқа ўйнаган «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар бу рейтингга кирмай қолди.
Европанинг энг самарали футболчилари рўйхатини «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бошқармоқда - 92,12 балл. Унинг изидан «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Силва боряпти - 91,69. Кучли учликни «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала якунлаб берган - 91,37 балл.
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 16-ўринни эгаллаган - 88,58 балл.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024