Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш дастури тасдиқланади.

Шунга қарамай, мамлакатда электрон тижоратнинг тўлақонли бозорини яратишга, товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига тўсиқ бўлаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан: 

Қарорда мамлакатда электрон тижоратнинг тўлақонли бозорини яратишга, товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига тўсиқ бўлаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолаётгани таъкидлаб ўтилган.

биринчидан, электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги тизими соҳа тараққиётининг жадал суръатлардаги ўзгаришларига мос келмайди ва ўз навбатида аҳоли кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектлари учун электрон тижоратдан фойдаланиш имконини таъминламайди; 

иккинчидан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ташқи бозорларда тўлиқ рақобатлашиш, шунингдек, харажатларни оптималлаштириш имконини бермаётган электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишнинг эскирган бюрократик тўсиқлари сақланиб қолмоқда; 

учинчидан, электрон тижоратни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни лозим даражада йўлга қўйилмаган, бу эса иқтисодиётни рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг тўхтаб туришига олиб келмоқда; 

тўртинчидан, маҳаллий тўлов тизимларининг машҳур хорижий аналоглари билан интеграцияси йўқлиги, мамлакат тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан тўлиқ халқаро ҳамкорликда ишлашларига, шунингдек, маҳаллий бозорнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигига таъсир қилмоқда; 

бешинчидан, электрон тижорат имкониятлари ва афзалликларини, жумладан, товарлар (хизматлар) учун, айниқса, жойларда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш даражаси пастлигича қолмоқда, бу эса хуфёна иқтисодиёт ҳажмининг ошишига ва давлат бюджетига солиқ тушумларининг камайишига олиб келмоқда;