Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин Европанинг тўрт давлатидан элчиларини ортга чақиртириб олмоқда
Фаластин Венгрия, Руминия, Австрия ва Чехиядан ўз элчиларини ортга чақиртириб олмоқда.
Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси баёнотида айтилади.
«Ташқи ишлар вазирлиги Руминия, Чехия, Венгрия ҳамда Австриядаги ўз элчиларини маслаҳатлашувлар учун ортга чақиртириб олиш қарор қилди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Фаластин миллий маъмурияти Вашингтондаги элчисини ортга чақиртириб олгани маълум бўлганди. Бу АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишига жавобан амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Араб давлатлари лигаси Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026