Содиқ Сафоев: Ўзбекистонга янги парламент керак
Вашингтонда АҚШ-Ўзбекистон раҳбарлари учрашуви олдидан кечган давра суҳбатларидан бирида Олий Мажлис аъзоси, Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотларга урғу бериб, мамлакатга янги парламент керак, деди.
Сафоев «Америка Овози» дан тушган саволга жавоб бераётган эди. Ўзбекистонда қабул қилинган ислоҳотлар дастурига кўра, парламент бутун тизим устидан демократик назорат ўрнатиши керак. Ҳукумат органлари қонун ижодкорлар, яъни халқ сайлаган вакиллари олдида ҳисобот бериб туриши, саволга тутилиши лозим.
Мана шу мақсадга эришиш қандай қадамлар талаб этади ва Олий Мажлис бу борада қандай ҳаракат қилмоқда?
“Аввало, тан олиш керак, бугун парламентимиз олдинги йилларга қараганда анча бошқача ишлайди. Бугун вазирлар, уларнинг ўринбосари, Бош вазир ўринбосарлари, давлат идораларининг раҳбарлари қонунчилар олдида ҳисобот бера бошлаган, қизғин савол-жавоблар бўляпти. Мураккаб мавзулар юзасидан саволларга жавоб талаб қилинади, масалан қийноқлар, мажбурий меҳнат... Жараён ўзгарган. Бугун парламентимиз ижроия органи устидан назорат ўрната бошлаган”, дейди Сафоев.
Унингча, икки вазифа ҳаммага аён. Биринчидан, бундай назорат маҳаллий тизимлар томонидан ҳам ўрнатилиши керак, яъни ижроия органлари турли қатламларда вакиллар олдида жавоб беришни ўрганиши лозим. Вилоят ва туман ҳокимлари, ҳар қандай тизимнинг раҳбари кенгашларга ҳисобот бериши керак.
“Иккинчидан, балки бу айрим қонунчиларимизга ёқмас, лекин бизга янги парламент керак. Келаси сайловлар натижасида бунга эришамиз деган фикрдаман. Янги авлод кириб келади, хусусан ҳуқуқшунос ва иқтисод бўйича мутахассислар. Улар ҳозирги қонунчиларга қараганда иқтидорлироқ, сиёсий ва интеллектуал жиҳатдан ўткирроқ одамлар бўлади. Парламент янгиланиши, янгича ишлай бошлаши учун бу ниҳоятда муҳим. Сайловлар келаси йил ва умид қиламанки, ўшанда ўзгаришлар бўлади ва Олий Мажлис янгиланади“.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов дейдики, ҳукумат ўзгаришлар ҳақида мақтанмоқчи эмас, аксинча бу жараён нақадар мураккаб ва синовларга бой эканини тушуниб, масалаларни кенг муҳокама қилиб, ечимлар ва янги йўллар қидирмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024