КНАУФ Ўзбекистонга янги инвестициялар ҳақида маълум қилди
Жорий йилнинг 16 май куни Бухоро вилоятида КНАУФ-листлар ишлаб чиқариш бўйича КНАУФ линиясининг расмий очилиши бўлиб ўтди, бундан аввал КНАУФ Гипс Бухоро мажмуасида катта ҳажмдаги реконструкция ишлари олиб борилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, КНАУФ Манфред Грундке халқаро гуруҳининг бошқарувчи ҳамкори Манфред Грундке, Германия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд иштирок этди.
М.Грундкенинг ўз чиқишида айтишича, реконструкциядан сўнг гипсокартон КНАУФ-листларни ишлаб чиқариш ҳажми 30 млн кв.м.дан ортиқни ташкил этади, ишлаб чиқариш линиясини кенгайтиришга инвестициялар эса 22 млн АҚШ долларига етади. Бу сумманинг тўртдан бир қисми КНАУФ компаниясининг бу лойиҳадаги ҳамкори Германия ривожланиш бўйича жамияти томонидан йўналтирилди.
КНАУФ Ўзбекистон ўз технологиялари ва ноу-хауни олиб келди, бу мамлакатда энг юқори сифатдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имконини берди. Бухоро вилоятида ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини оширади. М.Грундке немис-ўзбек иқтисодий кенгаши ҳамраиси сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.
Бухоро вилоятида КНАУФ ишлаб чиқариш ривожининг кейинги босқичи якунлангач, сармоялар ҳажми 100 млн долларга етади. Янги ишлаб чиқариш линияси «КНАУФ ГИПС БУХОРО» ҳудудида қурилади.
Мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ўз чиқишида заводнинг очилишида иштирок этган компания эгаларидан бири Николаус Кнауфга Бухоро заводи технологик жиҳозланиш ва ишлаб чиқариш сифати бўйича Германиядаги КНАУФ корхонасидан қолишмаслиги учун миннатдорлик билдирди. Арипов КНАУФ компаниясини республиканинг бошқа минтақаларида ҳам ишлаб чиқаришни бошлашга таклиф қилиб, янги лойиҳалар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
11:45 / 26.11.2024
Хитой Бухорода оқова сувларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
21:33 / 22.11.2024