17 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, тумандаги 17-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Б.Б. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи ўгай отаси Ў.Х.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ў.Х. касалхонага ётқизилган. Б.Б. ушланган.












