Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев янги самолётни кўздан кечирди. Ўзбекистон яна 3та «орзу лайнери» сотиб олади
Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди.
Dreamliner, яъни «орзу лайнери» деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди. «Ақлли» технологиялар, салондаги комфорт йўловчиларга замонавий қулайлик яратади.
Ўзбекистон бунгача 2та шундай самолёт сотиб олган эди. Президентнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. АҚШга расмий ташриф якунида ушбу ҳаво кемаси Ўзбекистонга олиб келинди.
«Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг «Боинг» компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.


Мавзуга оид
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019