Жамият | 13:07 / 18.05.2018
15252
2 дақиқада ўқилади

«Тез тиббий ёрдам»нинг мажбурий тўплами оширилди

Фото: ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз,  тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун жиҳозлашга, шу жумладан тез тиббий ёрдамга энг кам талаблар соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905, 28.07.2017 й.) билан тасдиқланган.
 
Август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб “тез тиббий ёрдам” бригадаси иши учун зарур бўлган айрим тиббий буюмларга нисбатан янги талаблар амал қила бошлайди.
 
Чунончи, ҳар бир бригадага камида 20 жуфт бир марта ишлатиладиган қўлқоплар ажратилади (ҳозир – 1 жуфт). Ҳажми 2 г., 5 г. ва 10 г. бўлган шприцлар сони ҳар бир тури бўйича 5 донадан 10 донагача оширилади.
 
Бундан ташқари, ҳар бир бригада учун зарур бўладиган тиббий пахта миқдори аниқлаштирилди – 100 гр. стерил ва ностерил бинтлар 2 донадан бўлиши керак.
 
Ҳужжат 16.08.2018 йилда кучга киради.

Мавзуга оид