Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида МАN юк машинаси электровоз билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 16 май куни Ўрта Чирчиқ туманида яшаган Т.Б. ўзига бириктирилган “МАN” русумли юк автомашинасини Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи “Бўзсув-Оққовоқ” темир йўлининг 4402-км.да тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганида, шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашув содир этган.
Натижада юк автомашинаси ҳайдовчиси Т.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026