Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди
Фото: m1r.su
“Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар берди.
Қарор билан “Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги президент фармонига асосан ташкил этилган.
Мавзуга оид: Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ташкил этилди
Мавзуга оид
20:00 / 28.03.2026
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
12:26 / 18.03.2026
Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти
20:23 / 19.01.2026