Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернет-дўконлар учун логистика инфратузилмасини яратишга хусусий бизнес жалб этилади
2019-2020 йилларда Ўзбекистонда онлайн-дўконлари учун логистика инфратузилмаси яратилади. Бу президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига иловада назарда тутилган.
Spot’нинг ёзишича, 2019 йил 1 июлгача FedEx, DHL, UPS ва бошқа компаниялар томонидан Ўзбекистонда минтақавий хабларни яратиш масаласи ишлаб чиқилади. Кутилишича, бу электрон савдо орқали маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш имконини беради.
2019 йил 1 октябргача идоралар, шу жумладан, Молия вазирлиги ва «Ўзавтотранс» онлайн-дўконлар билан ишловчи етказиб бериш хизматларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
2020 йил 1 апрелига қадар давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини жорий этилиши билан логистика инфратузилмасини яратишни тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланади, узоқ минтақалар аҳолиси онлайн-дўконлардан товарларни тез ва қулай равишда қабул қилиниши учун минтақавий логистика марказлари пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 январигача электрон пуллар бўйича тўлов ҳақидаги ҳужжат ишлаб чиқилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:16 / 23.04.2026
Бонд омборлари очилади: смартфонлар ва кийим-кечаклар арзонлайдими? — ИЛМА вакили билан суҳбат
18:01 / 15.04.2026
Ўзбекистонга смартфон ва ноутбуклар импортининг янгича канали очилади
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
19:21 / 09.04.2026