Қайси давлатларга бостириб кириш «ҳарбий даҳшат» келтириши маълум қилинди
Швециянинг Svenska Dagbladet нашри қайси мамлакатлар ҳудудига ҳарбий йўл билан эҳтимолий бостириб кириш душман томонга «ҳарбий даҳшат» келтириши ҳақида маълумот берилган мақолани эълон қилди.
Материалда айтилишича, Россия, Швейцария ва Янги Зеландия каби қатор давлат ҳудудига бостириб кириш эҳтимолий рақибга «ҳарбий даҳшат» келтириши мумкин.
Мақола муаллифлари кўрсатилган давлатлардаги табиий ландшафт, шунингдек, ёмон об-ҳаво шароитларига урғу беришган.
Хусусан, Россия «кенг тоғ тизмалари, ўтиб бўлмас ботқоқлар, совуқ тундралар, оқими кучли дарёлар ва чегараси йўқ ўрмонлар» билан машҳур.
«Россияга бостириб кириш ғояси устида ўйлаётганлар, маҳаллий шароит билан боғлиқ барча турдаги муаммоларга ҳам тайёр туриши лозим», - дея ёзади Швеция нашри.
Шунингдек таъкидланишича, руслар ҳарбий ишда катта тажрибага эга, бу йирик халқаро урушлар, партизанлик жангларида иштирок этишга асосланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШнинг «Абрамс» танкини Россиянинг «Армата»си билан таққослаганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024