Гаванада ҳалокатга учраган самолёт авариядан аввал электр узатиш тармоқларига келиб урилган. Бу ҳақда Cuba TV телеканали хабар қилмоқда.
«Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт аэропортга қайтиш учун ортга бурилган ва электр узатиш линиялари билан тўқнашган», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, илк қутқарувчилар воқеа жойига ҳалокатдан 12 дақиқа ўтиб етиб келишган.

Самолёт 18 май куни Гаванадаги аэропортдан кўтарилиши биланоқ ҳалокатга учраган. У Ольгинга учаётган бўлиб, бортида 104 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.














