Спорт | 10:39 / 19.05.2018
11039
2 дақиқада ўқилади

«Реал Мадрид» скаутлари Тошкентга ташриф буюради

Фото: FC Real Madrid

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти «Реал Мадрид» клуби мутасаддилари билан учрашиб, Қироллик клубининг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида, Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактабини очиш, «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди. 

Унга асосан жорий йилнинг июнь ойида юртимизга «Реал» клуби скаутлари ва мураббийлари ташриф буюришади. 

Ташриф доирасида юртимизда фаолият юритаётган болалар футболи мураббийлари учун семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари,  “Бунёдкор” стадионида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Реал Мадрид Кубоги” мусобақаси ўтказилади.  Ушбу мусобақани “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари бевосита стадиондан кузатиб боришади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид