Жанлуижи Буффон 17 йиллик умрини ўтказган «Ювентус» клуби билан хайрлашди.

А Серия сўнгги турида жамоа «Верона»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Буффон учун бу баҳс «Ювентус» либосидаги 657-ўйин бўлди.

Клуб шунга бағишлаб махсус либосларни тайёрлади. Унинг енгига UN1CO ҳештеги ёзилган эди (unico сўзи ва 1 рақами бирикмаси – ягона, ноёб деган маънони англатади).

Дарвозабон майдонга ўғиллари Луис Томас ва Дэвид Ли билан майдонга тушди.

Ўйин бошланишига бир неча сония қолганида, Буффон трибуналарга таъзим қилди.

Бир соат ўтгач, Массимилиано Аллегри уни алмаштиришга қарор қилди. Натижада, мухлислар уни олқишлар билан кузатиб қолишди. Буффон ҳисоб 2:0 бўлиб турганида майдонни тарк этди - бу унинг «Ювентус» таркибидаги 302-қуруқ ўйин бўлди.

Дарвозабон «Юве» ва «Верона»нинг барча футболчилари билан қучоқлашиб, хайрлашди. Майдон четида клуб ходимлари унга махсус йўлак ташкил қилишди.