Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳукумати Россиядан келаётган «ифлос пуллар» бўйича шикоят қилди
Британия активларида яшириб қўйилган ва Лондоннинг Ситиси орқали ювилувчи Россия пуллари Москва тажовузкор сиёсатига қарши кураш олиб бораётган Британия ҳукумати саъй-ҳаракатларига зарар етказади. Бу ҳақда Буюк Британия парламентининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси ҳисоботида айтилган, деб хабар беряпти Reuters.
Парламентарийларнинг фикрича, Россиядан кириб келган пуллар Британия ҳукуматининг Кремль бўйича позициясига зарар етказади.
«Бу ифлос пуллар Британия ташқи сиёсий манфаатларига зиён етказиши мумкин ҳамда Лондоннинг Ситисидаги Россия транзакцияларидан фойдани йўққа чиқаради», - дейилади ҳисоботда.
Парламентарийлар ҳукуматга халқаро иттифоқчилар билан бирга Россиянинг суверен облигациялар чиқаришига халақит бериш таклифини беришган. Айнан облигациялар ҳозирги пайтда санкциялар объекти саналмайди.
Агентликнинг таъкидлашича, аввалроқ мамлакат Миллий криминал агентлиги Британияда ҳар йили юз миллиардлаб фунт стерлинг ювилиши ҳақида тахмин қилганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026