Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШни ракеталар бўйича шартномани бузишда айблади
АҚШ Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Шартнома (ЎКМР) билан тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия Ядровий таҳдидни камайтириш бўйича миллий маркази бошлиғи Сергей Рижков мамлакат Мудофаа вазирлигининг «Красная Звезда» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«АҚШ РҚМ тизими элементлари устида ишлаш мақсадида нишон-ракеталардан фойдаланмоқда, улар ўрта ва кичик масофадаги баллистик ракеталарнинг бутун тоифасини ўзида жамлаган, масалан, Hera, MRT, Aries, LV-2, Storm, Storm-2, MRBM ҳамда бошқалар», - деган Рижков.
Марказ бошлиғининг сўзларига кўра, бундай ракеталарни ишлаб чиқариш ва учириш ЎКМР тўғрисидаги шартнома билан тақиқланган. Бундай воситалар ўзининг хусусиятлари билан кичик ва ўрта масофадаги ракеталар тоифасига киради, дея қайд этиб ўтган Рижков.
«Бундай ракеталар универсал тезлаштирувчи воситалар саналади, улар ўзида ўрнатилган каллаклар комплектациясига қараб, жанговар баллистик ракеталар сифатида қўлланилиши ҳам мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Рижковнинг таъкидлашича, бундай ракеталарни ишлаб чиқиш ҳамда синовдан ўтказиш ЎКМР тўғрисидаги шартномани четлаб ўтган ҳолда амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Арктикага товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчиларни юборганди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026