Статистика: 2754 миллиардер ва қашшоқликда яшовчи 760 млн киши
Wealth-X 2018 маълумотларига кўра, дунёда миллиардерларнинг умумий сони 2754 кишини ташкил этади. Бу 2017 йилги рекорд даражадир, дея таъкидлайди нашр.
Қўшма Штатларда миллиардерларнинг умумий сонининг 25 фоизи яшайди (680 киши). Бу Хитой, Германия ва Ҳиндистонни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўп.
Барқарор ички иқтисодиётга, жиддий капитал ўсиши ва бойликларни ташкил қилувчи компанияларнинг юқори зичлигига таянган ҳолда, америкалик бойларнинг жами капитали 3,2 трлн АҚШ долларига етди.
Ҳозирги кунда миллиардерлар рўйхати қуйидагича кўринишда:
1. Қўшма Штатлар
Миллиардерлар сони: 680
Умумий бойлиги: $3.2 трлн
2. Хитой
Миллиардерлар сони: 338
Умумий бойлиги: $1,1 трлн
3. Германия
Миллиардерлар сони: 152
Умумий бойлиги: $466 млрд.
4. Ҳиндистон
Миллиардерлар сони: 104
Умумий бойлиги: $299 млрд.
5. Швейцария
Миллиардерлар сони: 99
Умумий бойлиги: $265 млрд
6. Россия
Миллиардерлар сони: 96
Умумий бойлиги: $351 млрд.
7. Гонконг
Миллиардерлар сони: 93
Умумий бойлиги: $315 млрд
8. Буюк Британия
Миллиардерлар сони: 90
Умумий бойлиги: $251 млрд
9. Саудия Арабистони
Миллиардерлар сони: 62
Умумий бойлиги: $169 млрд
10. БАА
Миллиардерлар сони: 62
Умумий бойлиги: $168 млрд
Шу билан бирга, БМТ маълумотларига кўра, дунёда 760 миллион инсон қашшоқликда кун кечиради – кунига 1,9 доллар.
Мавзуга оид
20:06 / 14.08.2024
Путинга «яқин» миллиардер Швейцария банкларидан юз миллионлаб доллар олиб чиқиб кетишга урингани маълум бўлди
10:21 / 11.08.2024
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми шаклланишида энг юқори улуш қайси ҳудудга тегишли экани маълум қилинди
17:48 / 13.07.2024
Ҳиндистонда «аср тўйи». Осиёнинг энг бадавлат инсони ўғлини уйлантиряпти
07:19 / 12.07.2024