Жаҳон | 08:07 / 22.05.2018
9627
2 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон: Россияга қарши санкцияларни кучайтириш шарт

Фото: Simon Dawson/Bloomberg

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, Британия томонида «Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган кишиларни сиқувга олиш учун» ўз усуллари бор. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

«Ўйлашимча, баъзи шахсларга нисбатан жорий этилган санкциялардан эффект кучли яширилди, ҳамда мен шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бизда ўз тизимимиз ва ёндашувимиз бор. Британия Путинга яқин бўлган ҳамда ноқонуний равишда олинган маблағлари бор бўлган шахсларга нисбатан нима қилиши мумкин эканига оид масала кўндаланг турибди», - дея айтиб ўтди Жонсон.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Британия томони Евроиттифоқ таркибида экани туфайли ўз санкциялар режими билан шуғуллана олмайди, сабаби буни бошқа иштирокчилар билан мувофиқлаштириш зарур. Жонсоннинг қайд этишича, ЕИдан 2019 йилнинг мартида чиқиб кетилгач, Буюк Британияда анча қатъий позицияни эгаллаш имконияти пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириши мумкин экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид