Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интеллектуал мулк агентлиги муаллифлик ҳуқуқи бузилиши учун жаримани кескин ошириш таклифи билан чиқди
Фото: Fotolia
Интеллектуал мулк агентлиги муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши учун жаримани бир неча баробарга ошириш таклифи билан чиқди. Тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Агентлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, хусусан, 277-модда («Товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузилиши»)га ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди.
Ҳозирда жазо фуқароларга ЭКИҲнинг 1 баробаридан 3 баробаригача, мансабдор шахсларга эса - 3 баробаридан 5 баробаригача жарима солинишини назарда тутади.
Қонун лойиҳаси фуқаролар учун жарима миқдорини ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, мансабдор шахсларга эса - 10 баробаридан 20 баробаригача ўзгартиришни таклиф қилмоқда.
Жарима солинганидан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун – фуқароларга ЭКИҲнинг 10 баробаридан 20 баробаригача, мансабдор шахсларга – 20 баробаридан 30 баробаригача.
Бундан ташқари, Агентлик кодексни иккита янги модда билан тўлдиришни таклиф қилмоқда:
• Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиши (177-1) – фуқароларга жарималар ЭКИҲнинг 1 баробаридан 5 баробаригача, мансабдор шахсларга – 5 баробаридан 10 баробаригача, мусодара этиш билан. Такрорий қонун бузилиши учун – 5 баробардан 10 баробаргача, мансабдор шахсларга – 10 баробардан 20 баробаргача.
• Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига ҳуқуқларнинг бузилиши (177-1) – фуқароларга жарима ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, мансабдор шахсларга – 10 баробардан 20 баробаргача. Такрорий бузилиш учун – ЭКИҲнинг 10 баробаридан 20 баробаригача, мансабдор шахсларга – 20 баробардан 30 баробаргача.
Қонун лойиҳасини 6 июнь кунигача муҳокама қилиш мумкин. 28 август куни кучга кириши режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
10:38 / 21.04.2026
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
13:13 / 15.04.2026