Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг:
ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини хилма- хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда бўлинмалар самарадорлигини ошириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
аутсорсинг шартларида овқатланишни ташкил этишни биринчи навбатда бўлинмаларда, ҳарбий қисмларда, кичик мутахассисларни тайёрлаш ўқув марказларида ва ҳарбий даволаш муассасаларида жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Белгиланишича:
аутсорсинг бўйича умумий овқатланиш корхоналари хизматларига ҳақ тўлаш аутсорсернинг барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда шартнома тузилиши санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан белгиланади;
шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов нол ставка бўйича белгиланади;
шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун аутсорсер томонидан истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади;
аутсорсингнинг кўрсатилган хизматлари учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир мартда қайта кўриб чиқилиши керак;
аутсорсинг бўйича шартномалар тузиш умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистик базага эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади;

















