Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар:

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади».

9-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «миллий» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилади.

180-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган сўзлар 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 566-модда) деган сўзлар билан алмаштирилади.

205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади. Вакилларнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади».

217-банд «ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «суриштирувчининг ёки» деган сўзлар билан тўлдирилади.

246 ва 247-бандлардаги «тергов олди текшируви» деган сўзлар «терговга қадар текширув» деган сўзлар билан алмаштирилади.

252-банддаги «суднинг қарори» деган сўзлар «суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилади.