АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, унинг сайловолди штабида 2016 йилда ишлаган ФҚБ хабарчиси «Россия билан тил бириктириш» бўйича ҳеч қандай далилларни топа олмаган.
«Менинг штабимдан бўлган жосус Россия билан тил бириктирганлик ҳақида ҳеч қачон хабар бермаган, сабаби бу аслида йўқ нарса эди. У фақат сиёсий сабабларга кўра жосуслик қилиш ва алдам-қалдам ишларга мойил Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун ўша ерда эди», - дея ёзган Трамп.
Аввалроқ, Трамп агарда ФҚБ унинг сайловолди штабини 2016 йилда кузатгани исботланса, бу бутун мамлакат учун шармандаликка айланиши ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал The New York Times нашри ФҚБ Трамп штабида яширин хабарчига эга бўлгани ҳақида хабар берди.

















