Жаҳон | 11:12 / 24.05.2018
4146
1 дақиқада ўқилади

АҚШдан жавоб: Венесуэла дипломатлари чиқариб юборилади

Фото: РИА Новости /Евгения Новоженина

АҚШ ҳукумати мамлакатдан Венесуэланинг икки нафар дипломатини чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди, бу Каракаснинг шундай ҳаракатига жавоб бўлди, дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаменти баёнотида.

Давлат департаменти баёнотига кўра, мамлакатни АҚШда Венесуэла ишлари бўйича ишончли вакил ҳамда Ҳьюстондаги бош консул ўринбосари тарк этади. Дипломатик миссия вакилларига бу талабни бажариш учун 48 соат муҳлат берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШнинг янги санкцияларига жавобан америкалик икки дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди. АҚШ 18 май куни Венесуэлага нисбатан янги санкциялар жорий этилганини билдирди. 

Шундан сўнг АҚШ Венесуэладан дипломатлар чиқариб юборилганига изоҳ берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид