Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказидаги ерости гаражи 7 млрд сўмлик бошланғич баҳо билан аукционга қўйилди
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчи ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган енгил автомашиналарни сақлаш ерости гаражи аукционга қўйилди. Бундан “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ маълумотлари дарак бермоқда.
Ерости гаражининг умумий майдони 2877,0 кв.метрдан иборат. Бошланғич баҳо – 7 502 553 057 сўм.

Қайд этилишича, ушбу гараж “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ томонидан ташкил этилган очиқ аукцион савдога “ШАРҚ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг хатига асосан чиқарилган.
Аукцион савдоси 2018 йил 27 июнь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026