Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вилоятнинг энг катта туманларидан бирига ҳоким этиб тайинланди
Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокидаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Туман ҳокими Ўткирбек Ўктамжонович Бектемиров соғлиги туфайли ишдан озод қилинган.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, шу вақтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Жасурбек Одилович Абдурайимов туманнинг янги ҳокимига айланган.
Фото: andijan.uz

Жасурбек Абдурайимов 1979 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида дунёга келган. 2000 йили Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - агроном.
У 2001 йилдан буён Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритиб келган, 2017 йилда Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлганди.
Маълумот учун, Жасурбек Абдурайимовнинг отаси Одилжон Абдурайимов ҳам ўз даврида Балиқчи туман ҳокими кейинчалик Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган
Қайд этиш керакки, Балиқчи тумани Андижон вилоятининг ҳудуди жиҳатидан энг катта туманларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
14:02 / 20.01.2026
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
19:21 / 01.01.2026
Туман ҳокимлари кенгаш раиси лавозимидан кетди
21:33 / 22.12.2025