24 май куни «Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари» мавзусидаги семинар ташкил этилди.

Тадбир Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ҳокимлик, солиқ, божхона, савдо-саноат палатаси, архитектура, стандартлаштириш ва метрология, ёнғин хавфсизлиги, кадастр хизмати, банклар, санитария-эпидемиология назорати, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 18.05.2017 йилги «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2973-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 йилги 378-сонли қарорларига асосан Бектемир, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Сергели, Юнусобод ва Яккасарой туманларида 8та кичик саноат зоналари ташкил этилди.

«Юқорида қайд этилган қарорларни қабул қилинишидан мақсад, давлат улуши мавжуд корхоналаридаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлар учун инвестиция жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд алоҳида ҳудудда жойлаштиришни таъминлаш ва кўплаб янги иш ўринларини яратишдир», Тошкент шаҳар прокуратураси хабарида.

Ўтган қисқа вақт мобайнида кичик саноат зоналарида 674 нафар тадбиркор билан тузилган шартномаларга асосан 709,2 минг кв.м. бино ва иншоотлар ажратилди. Бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар умумий қиймати 965,1 млрд. сўмни, шундан хорижий инвестициялар миқдори 13,4 млн. долларни ташкил қилиб, 16,5 мингта янги ишчи ўринлари яратилиши белгиланган.

Кичик саноат зоналари ташкил қилиниб, уларда режадаги 674та инвестиция лойиҳаларидан 487таси ишга туширилди. Бу корхоналарда йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,2