Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильмни суратга олиш декабрда бошланади
Жеймс Бонд ҳақидаги янги, 25-фильмни суратга олиш ишлари жорий йилнинг декабрь ойида бошланади. Фильмга сценарийни "Оскар" мукофоти лауреати Жон Хож ёзиб беради. Бу ҳақда фильм ижодкорлари твиттерда хабар берган.
"Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильм, биз сени кутгандик. Дэниэл Крэйгнинг 007 агенти ролида бешинчи марта пайдо бўлишига Америка киносанъатлар академияси мукофоти лауреати Дэнни Бойл режиссёрлик қилади. Фильм устидаги ишлар 2018 йилнинг 3 декабрь куни бошланади", - дейилади хабарда.
Жорий йилнинг мартида Бойл кинолента устида ишни тез орада бошлашни режалаштираётгани, у йил охирига қадар катта экранларга чиқиши кераклигини маълум қилганди. Режиссёр фильмнинг дастлабки номини ҳам айтган - "Жеймс Бонд - 25".
Жеймс Бонд ҳақидаги биринчи фильм - "Доктор Ноу" (Dr. No) 1962 йилда экранларга чиққан. Энг сўнгги "бондиана" - "007: СПЕКТР" (Spectre, 2015) эса жаҳон прокатида 880 млн доллар ишлаб олди. Унга Сэм Мендес режиссёрлик қилган.
Мавзуга оид
16:14 / 08.12.2025
Aston Martin ярим аср уйда занглаб ётди, энди эса у миллион фунтга баҳоланмоқда
22:11 / 23.09.2021
Актёр Дэниэл Крэйгга ўз қаҳрамони Жеймс Бонд каби фахрий коммандер унвони берилди
22:14 / 27.01.2021
Жеймс Бонд ҳақидаги фильм премьераси Nokia смартфони сабабли кечиктирилди
23:33 / 11.08.2020