Жамият | 08:24 / 26.05.2018
7763
1 дақиқада ўқилади

«Каптива» учун шартнома ваъда қилиб, 1500 долларни олган шахс ушланди - Бош прокуратура

Фото: iStock

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига “CAPTIVA” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Дамас» учун шартнома олиб беришни ваъда қилиб, 1200 доллар ва 51,5 млн сўм олган шахс ушланганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид