Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: Собиқ Иттифоқ давлатлари ЕОИИга кириши мумкин, бироқ РФ ҳеч кимни мажбурламайди
Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) кенгайиши Собиқ Иттифоқ давлатлари ҳисобидан амалга ошиши мумкин, бироқ Россия ҳеч кимни иттифоққа мажбуран тортмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Панкин Петербург халқаро иқтисодий форумида маълум қилган.
«Ҳа, ҳозирча бу «бешлик» (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон - таҳ.). У катталашиши мумкин. Эҳтимолий ўсиш Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги шериклар ҳисобидан юз бериши мумкин», - деган амалдор.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ўзаро алоқаларнинг бошқа шакллари ҳам бор. «Эркин савдо ҳудудлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги келишув, - деди у. - Ҳар бир давлат ўз манфаатини ўйлаши керак ҳамда, албатта, Россия ким ЕОИИга киришини ҳал қилмайди, сабаби бу тенг ҳуқуқли давлатлар иттифоқи, улар кимни қачон ва қандай мақомда қабул қилишни коллектив тарзда ҳал этади».
«Биз ҳеч кимни ЕОИИга тортаётганимиз йўқ, на кенгайтириш, на шерик мақоми ёки кузатувчиликка. Шунчаки, ЕОИИ ҳақиқатдан ҳам маълум бир интеграцион кучга айланмоқда», - деган Панкин.
Мавзуга оид
21:50 / 13.03.2026
Россия нефт экспортига қўлланаётган чекловлар юмшатилди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
16:45 / 13.03.2026
Яқин Шарқдаги урушнинг «соядаги ғолиби». Россия нефтдан кунига юз миллионлаб доллар қўшимча даромад оляпти
16:10 / 13.03.2026