23 май куни «Нейтральный Туркменистан» газетасида мамлакат маданият соҳаси вакиллари учун президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг китоби асосида асарлар яратиш бўйича танлов ҳақида эълон берилди.
«Туркманистон - Буюк Ипак йўлининг юраги» китобидаги афсоналар, ҳикоялар, эртаклар асосида яратиладиган асарлар танловига кинорежиссёрлар, сценарий муаллифлари, фотосуратчилар, шоирлар ўз ишларини тақдим этиши мумкин», - дейилади хабарда.
Ишлар 20 ноябргача қабул қилинади. Танлов якунлари декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида эълон қилинади ва ғолибларни тақдирлаш маросим ўтказилади, дея хабар берди Туркманистон хроникаси агентлиги.

















