07:50 / 26.05.2018
69232

Ўзбекистон 2030 йилгача нималарга эришмоқчи?

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

Унга кўра, Ўзбекистон 2030 йилга қадар:

Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларини киши бошига икки баравар ошириш;

Мамлакат аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ қамраб олиш;

Ўғил-қизларни тўлиқ мактабгача таълим тизимига қамраб олиш;

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сонини икки бараварга қисқартириш;

Энергия самарадорлигининг глобал кўрсаткичларини икки бараварга ошириш; 

Эрта ва мажбурий никоҳга тўлиқ барҳам беришни режалаштирмоқда.

Top