26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, Қорақалпоғистон республикаси ҳудудига ёмғир аралаш туз бўрони ёпирилди. Бу бўрон 27 май куни тонгда Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрига етиб келган.
Ижтимоий тармоқларда бу табиий офат оқибатлари тасвирланган суратлар тарқалган.

Ҳудуд аҳолиси айни вақтда нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилмоқда, уларга ниқоб тақиб юриш тавсия қилинган.






Тахминларга кўра бу бўрон шимолдан Қозоғистон орқали келган бўлиши мумкин. Шунингдек, кейинги икки ой мобайнида ушбу ҳудудлардаги каналларга сув етиб бормаслиги оқибатида ердан туз кўтарилгани айтилмоқда.


Қайд этишларича, шу йилнинг март ойида ҳам туз бўрони кўтарилган ва экинларга зарар етказилганди.
















