Ўзбекистон | 08:48 / 29.05.2018
14045
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Тожикистонга боради

Фото: dea.kg

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мажлис якунига кўра Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид