Иқтисодиёт | 17:04 / 29.05.2018
11536
2 дақиқада ўқилади

МДҲда халқаро тараққиёт банкларидан энг кўп молиялаштиришни Ўзбекистон олмоқда

Биринчи чоракда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида халқаро ривожланиш банкларининг энг кўп миқдорда суверен молиялаштиришини олишга эришди. Бу ҳақда Европа тараққиёт банкининг Халқаро тараққиёт банклари инвестицион фаолияти шарҳида айтилган, деб ёзмоқда Spot.

Ўзбекистон 841 миллион долларни жалб қилди, бу умумий ҳажмнинг 78 фоизини ташкил этади. Маблағлар «Агросаноат комплекси», «Энергия ва ЭИ», «Шаҳар инфратузилмаси» ва «Давлат бошқаруви» тармоқлари лойиҳаларига йўналтирилади.

Масалан, Тожикистонда инвестициялар катта қисми ОТБнинг «Транспорт ва ТИ» секторига 90 млн доллар миқдоридаги заёми ҳиссасига тўғри келади (бу умумий ҳажмнинг 10%и).

Беларусда молиялаштиришнинг асосий қисми ЕТТБнинг «Транспорт ва ТИ» секторига 55 млн доллар миқдоридаги заёми ҳиссасига тўғри келади (бу умумий ҳажмнинг 6,4 фоизи).

Қирғизистон (5%), Молдова (1%) ва Украинада (0,04%) инвестициялар Жаҳон банки Гуруҳларининг кредитлари ҳисобидан амалга ошмоқда.

Арманистонда (0,1%), ЕФСР ва ЖБ гуруҳи ижтимоий соҳада ва «Табиий ресурслар ва кон» соҳасида лойиҳаларни молиялаштирди.

Қозоғистонда (0,03%) ОТБ кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам кўрсатди.

2018 йилнинг биринчи чорагида энг кўп миқдорда суверен молиялаштириш агросаноат секторида (46%) тақдим этилди. Ушбу соҳага киритилган инвестицияларнинг ҳажми 500 млн АҚШ долларини ташкил этади ва ХТТБ/ ХРАнинг Ўзбекистонга заёми ҳиссасига тўғри келади.

Лойиҳа боғдорчиликни ривожлантириш лойиҳасини қўшимча молиялаштиришга йўналтирилган бўлиб, бу секторнинг самарадорлигини ва даромадлилигини оширишга қаратилган.

Энергетика соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг ҳажми (18%) 200 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Шаҳарлар инфратузилмаси соҳасида лойиҳаларнинг умумий миқдори (14%) 157 миллион долларни ташкил этади.

Мавзуга оид