Жаҳон | 15:00 / 30.05.2018
18116
1 дақиқада ўқилади
Беларусь президенти ёрдамчиси пора билан ушланди
Беларусда Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакат президентининг ёрдамчиси - Гроднен области бўйича инспектор Сергей Ровнейкони пора билан қўлга олди. Бу ҳақда «БелТА» маҳкама маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тезкор бўлинмалар ходимлари Ровнейкога тахминан бир йил муқаддам эътибор қаратишган. Бунга у бир неча маротаба пора олгани ҳақида хабарлар келиб тушгани сабаб бўлгани айтилади.
«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ровнейко Сергей Васильевич 200 минг доллар миқдорида пора олаётганида ашёвий далил билан ушланди», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:02 / 09.09.2024