Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўнта энг илғор авиация мутахассисига Тошкент шаҳридан уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилмоқда.

Ҳужжатда белгиланганидек, шарафли касбнинг фидойилари бўлган ҳарбий учувчиларга уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.

Мазкур имтиёз ҳаво сарҳадларимиз қалқонларининг Ватанга садоқатини, жанговар салоҳиятини, профессионал тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади.















