«Биз рақобат муҳитини яратамиз». Салимов автосаноат қайта ташкил этилиши ҳақида маълум қилди
«Ўзавтосаноат» компанияси автомобилсозлик саноатини қайта ташкил этишни бошлади. Ўзбекистонда енгил автомобилларнинг бошқа ишлаб чиқарувчилари пайдо бўлади, дея маълум қилган компания бошқаруви раиси Умиджон Салимов.
«Мультибрендинг - биз учун устувор вазифалардан бири. Одамлар фақат Chevrolet’да эмас, балки бошқа машиналарда ҳам юришни хоҳлайди, - деди у журналистларга. - Ҳозир биз автомобилсозлик саноатини қайта ташкил этиш концепциясини амалга оширмоқдамиз. Бизнинг ягона шерик GM билан кўп вақт ўтказдик. Ҳозир бизда бозор ва ишлаб чиқаришни демонополизация қилиш кетмоқда».
«Ўзавтосаноат» раҳбари Ўзбекистон автомобилсозлик саноати янги йўналишда ривожланишини таъкидлади. «Биз рақобат муҳитини яратамиз. Бу аниқ», - дея қўшимча қилди Салимов.
Компания Европа ишлаб чиқарувчилари, жумладан, Volkswagen билан музокаралар олиб бормоқда. Ўзбекистон президентининг Хитойга бўлажак ташрифи чоғида Хитой компанияларидан бири билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Жорий йилда GM Uzbekistan’нинг Асакадаги автомобиль заводи ва Америка шерикларидан Тошкент мотор заводи акцияларини сотиб олиш жараёни тугалланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон General Motors’нинг Асака заводидаги акцияларини тўлиқ сотиб олиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
15:05 / 15.04.2024
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
22:19 / 10.04.2024