Спорт | 17:41 / 31.05.2018
5929
2 дақиқада ўқилади

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мусобақа ташкил этилди 

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган 133-мактабгача таълим муассасасида “1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Мусобақада муассаса тарбияланувчилари икки гуруҳга бўлиниб, ўзаро беллашишди. Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтди. Тадбир спорт байрамига айланиб кетди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида уларга байрамона кайфият улашилди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Мусобақа давомида Миллий Олимпия қўмитаси Олимпия ҳаракати ва спорт тадбирлари Департаменти директори Ойбек Гафуров сўзга чиқиб, мусобақа қатнашчилари ва муассаса тарбияланувчиларини байрам билан табриклаб, ушбу мусобақа нафақат байрам муносабати билан, балки бундан буён доимо ўтказилишини, бу борада Миллий Олимпия қўмитаси ўз ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Мусобақа сўнгида ғолиблар диплом ва медаллар билан тақдирланиб, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Мавзуга оид