08:25 / 01.06.2018
16593

Тожикистонлик пенсионер мактабни таъмирдан чиқариш учун бор-йўғини берди

Фото: news.tj

Турсунзодалик 80 ёшли Ҳожидодарбек Ҳалилов маҳаллий болалар йил бўйи ноқулай шароитларда таълим оладиган, дераза ва эшиклари йўқ хароба мактаб олдидан бефарқ ўтиб кета олмади. Шунда қария мактабни таъмирдан чиқаришга ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлади. 

Пенсионернинг айтишича, бу мактабдаги таъмирлаш ишлари 2 йилдан бери якун топмай келган. У кўп ўйлаб ўтирмай, ҳўкизи, сигирини сотиб, мактаб учун дераза ва эшиклар сотиб олиш учун етарли маблағни тўплади.

Top