Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдуни ЖЧ-2018’да собиқ десантчи ва ММА жангчиси қўриқлайди
Россиядаги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хавфсизлигини собиқ десантчи Нуно Марекуш ва ММА’нинг собиқ жангчиси Гонсало Сальгадо таъминлайди. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилди.
Марекуш Роналдуни Киевдаги Чемпионлар лигаси финали вақтида қўриқлаган. Маълум қилинишича, Марекуш хусусий қўриқчилик фирмасида ишлайди. У аввал Лиссабон аэропортининг хавфсизлик бўйича директори бўлиб ишлаган. Собиқ десантчи бўш вақтида буқалар жангида иштирок этиб келади.
Роналдунинг иккинчи қўриқчиси, вазни 139 кг, бўйи 188 см ни ташкил қилувчи Сальгадо ўта оғир вазнда ММА жангларида иштирок этиб келган. У жангчилик фаолиятида 9 та жанг ўтказиб, 7 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида мағлуб бўлган. У ММА’даги сўнгги жангини 2011 йил мартда Москвада ўтказган ва россиялик Арсен Адбулкеримовга мағлуб бўлган.
Сўнгра Сальгадо қўриқчилик агентлигини ташкил этган. У Роналдуга бир неча йилдан бери тансоқчилик қилиб келади.
Португалия терма жамоаси В гуруҳида Испания (15 июнь, Сочи), Марокаш (20 июнь, Москва, “Лужники”) ва Эрон (25 июнь, Саранск) билан беллашади.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026