Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яндекс.Такси» сервиси яна бир давлатда иш бошлади
Сербияда Россиянинг «Яндекс.Такси» сервиси иш бошлади. Бу ҳақда vc.ru компания вакилларига асосан хабар бермоқда.
Хизмат Белград аҳолиси фойдаланиши мумкин. Мамлакатда ишга тушириш учун «Яндекс.Такси» iOS ва Android учун иловаларни серб тилига таржима қилди ва Белград харитасини қўшиб қўйди.
Шаҳарда сервис билан лойиҳа шериклари бўлган таксопарклардан 600га яқин автомобиль ишламоқда. Сербия, Эстония ва Латвияда «Яндекс.Такси»га NetCab такси сервислари учун дастурий таъминот ишлаб чиққан Деян Ефим раҳбарлик қилади.
2018 йил март ойида Рига шаҳрида «Яндекс.Такси» ишга тушди, Латвия компания учун Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлди.
Тошкентда эса сервис ўз ишини 2018 йилнинг 4 апрелидан бошлади. Ўзбекистон сервис ишга туширилган тўққизинчи мамлакатга айланди.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026