Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg миллиардерлар янги рейтингини эълон қилди. Усмонов ва Маҳмудов нечанчи ўринда?
Фото: Wikipedi/EPA
Новолипецк металлургия комбинати гуруҳи директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин Россиядаги энг бой миллиардерга айланди. Бундан Bloomberg Billionaires Index ҳар куни янгиланувчи рейтинги дарак бермоқда.
Лисин жаҳон рўйхатида 45-ўринни эгаллаган ($20,2 млрд). Россиялик энг бой миллиардерлар орасида иккинчи ўринни «Силовые машины» хўжайини Алексей Мордашов эгаллади ($20,2 млрд). Кейинги поғонадан НОВАТЭК бошқаруви раиси Леонид Михельсон ($19 млрд) жой олди.
Шунингдек, энг бой россияликлар ўнлигига «Норникель» президенти Владимир Потанин ($18,5 млрд), «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко ($16 млрд), «Ренова» гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг ($15,5 млрд), ЛУКОЙЛ президенти Вагит Алекперов ($14,6 млрд), Роман Абрамович ($13,9 млрд) ва Михаил Фридман ($13,5 млрд) кирди.
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов 81-ўринда - $14,7 млрд.
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган яна бир миллиардер Искандар Маҳмудов 278-поғонада қайд этилган - $6.07 млрд.
Дунёдаги энг бой миллиардерлар рўйхатида ўзгариш йўқ - Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос ($138 млрд), Microsoft ҳамасосчиси Билл Гейтс ($93,8 млрд) ва Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет ($82,5 млрд).
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026