Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон савдо тўсиқлари зарари ҳақида маълумот берди
Фото: REUTERS
Ҳиндистон савдо ва саноат вазири Суреш Прабхунинг маълум қилишича, алоҳида давлатлар томонидан савдода бир томонлама тўсиқлар киритилиши жаҳон иқтисодиётининг тикланиш жараёнига зарар етказишга қодир. Бу ҳақда Ҳиндистон вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
«Яқинда кузатилган бир томонлама савдо чоралари ва уларга жавоб чоралари циклига келадиган бўлсак, вазир бундай ҳаракатлар жаҳон иқтисодиётини тиклаш бўйича ўта нозик жараённи тўхтатиб қўйиши мумкин эканини айтди», - дея маълум қилишган матбуот хизматидан.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бундай ҳаракатлар оқибатида кўп томонлама савдо тизимининг умумқабул қилинган қоидаларига ортга қайтариб бўлмас даражада зарар етказилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй пўлат ва алюминий импортига божларни асоссиз, деб атаганди.
Мавзуга оид
08:00 / 20.02.2026
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026