12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етади ва Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатда қисқа танаффус юзага келади. Про-лигада эса жамоалар 29 июндан таътилга йўл олишади.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилади. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.















