Жаҳон | 13:28 / 06.06.2018
6717
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилади 

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг яна бир бора таъкидлашича, Анқара мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид бўлган исталган уринишни қатъий бартараф этади.

Эрдўған Ироқ шимолида, хусусан, Қандил ва Синжар вилоятларида Туркия қуролли кучлари томонидан терроризмга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилишини истисно қилмади.

«Қандил ва Синжарга навбат келди. Биз мамлакатни ташвишга солаётган ва унга таҳдид қилаётганларга қарши ҳужум қилиб келдик, ҳамда бу бундан кейин ҳам давом этади», - деди Туркия етакчиси Зонгулдакдаги сайловолди митингида чиқиш қилиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда карикатурачи Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид