Жаҳон | 01:19 / 06.06.2018
7419
1 дақиқада ўқилади

Эрон ядровий дастури бўйича ишлар тикланганини маълум қилди

Фото: Reuters

Теҳрон Атом энергияси бўйича Халқаро агентликни (МАГАТЭ) Эрон уранни бойитиш бўйича қувватларини оширишни бошлаётганидан хабардор қилди. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий маълум қилди.

“Кеча биз МАГАТЭга ядровий дастур бўйича ишларни бошлашимиз ҳақида мактуб жўнатдик. Шу сабабли бугундан биз амалий қадамларга ўтамиз”, деб айтган Солиҳий ва 6 июнда Натанз шаҳрида уранни бойитишда қўлланувчи центрифугаларни ишлаб чиқариш бўйича янги марказ очилиши эълон қилинмоқчилигини қўшимча қилган. 

4 июнда Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Эроннинг атом энергетикаси учун жавобгар вазирлигига уранни бойитиш бўйича қувватларни оширишга тайёрланишни буюрган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид